Ким намоз ўқишни унитса, ёдига келиши билан уни ўқисин, бундан бошқа унга каффорат йўқ

Ким намоз ўқишни унитса, ёдига келиши билан уни ўқисин, бундан бошқа унга каффорат йўқ

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким намоз ўқишни унитса, ёдига келиши билан уни ўқисин, бундан бошқа унга каффорат йўқ: {Ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт} [ Тоҳа:14]» –дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким фарз намозини вақти чиқиб кетгунча эсидан чиқарган бўлса, ёдига тушиши билан уни ўташга шошилмоғи лозим эканини баён қилдилар. Намозни тарк қилиш гуноҳини фақат эслаши билан ўқиш ўчира олади. Аллоҳ таоло ўз китобида: {Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт}, яъни эсингдан чиқарган намозни уни эслашинг билан ўқи деб марҳамат қилган.

فوائد الحديث

Намознинг муҳимлиги ва уни қазосида ҳамда адо қилишда эътиборсиз бўлмаслик лозим.

Узрсиз атайин намозни ўз вақтидан кечиктириш жоиз эмас.

Намозни эсидан чиқарган одам эсласа, ундан ухлаб қолган одам уйғанса ўқиши вожибдир.

Қазо бўлган намозларни қайтарилган вақтларда бўлса ҳам ўқиш лозим.

التصنيفات

Намознинг вожиблиги ва уни тарк қилувчининг ҳукми, Намоздаги хатолар