Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин» –дедилар

Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин» –дедилар

Абу Қатода Саламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин» –дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси вақтда ва қандай мақсадда бўлишига қарамасдан масжидга кирганда ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқишга буюрдилар. У икки ракат намоз "Таҳийятул масжид" деб аталади.

فوائد الحديث

Масжидга кирганда ўтиришдан олдин масжид хаққига икки ракат намоз ўқиш мустахаб.

Бу буйруқ масжидга кириб у ерда ўтиришни хоҳлаганларга таалуқли бўлиб, ўтиришдан олдин чиқиб кетганларга тегишли эмас.

Агар намозхон одамлар (фарз) намоз ўқилаётганда кирган бўлса, дарҳол жамоат сафига қўшилади ва ўқиган намози унга таҳийятул масжидни ўқимасликка кифоя қилади.

التصنيفات

Нафл намози, Масжидларга оид ахкомлар