Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар

Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизга қарши қурол кўтарса, у биздан эмас», дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларни қўрқитиш ва талон тарож қилиш учун уларга қарши қурол кўтаришдан огоҳлантирдилар. Ким ҳақсиз шундай қилса, катта жарима ва гуноҳга қўл урибди ва ушбу қаттиқ таҳдидга лойиқ бўлибди.

فوائد الحديث

Мусулмон мусулмон биродарлари билан урушишидан қаттиқ огоҳлантирилмоқда.

Ер юзидаги энг улуғ фасоду мункарлардан бири, мусулмонларга қарши қурол кўтариш ва уларни ўлдириш билан фасод қилишдир.

Бузғунчи ва фасодчи кабиларга қарши хақ учун урушиш, бу таҳдид остига кирмайди.

Мусулмонларни қурол ва бошқа нарсалар билан қўрқитиш ҳаром. Гарчи у ҳазил тариқасида бўлса ҳам.

التصنيفات

Фисқ, Йўл кесарлар ҳукми