إعدادات العرض
Ўзларини (бошқалардан) афзал кўрадиган ва мункар деб санайдиган ишларингиз рўй беради», – дедилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, (ўшандай вақт келса) бизни нима…
Ўзларини (бошқалардан) афзал кўрадиган ва мункар деб санайдиган ишларингиз рўй беради», – дедилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, (ўшандай вақт келса) бизни нима қилишга буюрасиз?», – дедилар. «Устингиздаги ҳақларни адо этасиз, ўз хаққингизни Аллоҳдан сўрайсиз», – дедилар
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзларини (бошқалардан) афзал кўрадиган ва мункар деб санайдиган ишларингиз рўй беради», – дедилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, (ўшандай вақт келса) бизни нима қилишга буюрасиз?», – дедилар. «Устингиздаги ҳақларни адо этасиз, ўз хаққингизни Аллоҳдан сўрайсиз», – дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá ئۇيغۇرچە Tiếng Việt پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Kinyarwanda తెలుగు Lietuvių Română മലയാളം Nederlands Soomaali Српски Українська Deutsch ಕನ್ನಡ Wolof Moore Shqip Magyar ქართული Azərbaycan தமிழ் Македонски မြန်မာ አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг моли ва бошқа дунё ишларига бошчи бўладиган волийлар бўлишини ва улар бойликларни ўзлари хоҳлагандек ишлатиб мусулмонларнинг хаққини ман қилишларини хабар бердилар. Уларнинг динларида мункар ишлар бўлади. Шунда саҳобалар ўша ҳолатда нима қилишни сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан: «Бойликларни ўзлариники қилиб олишлари сизларни уларга бўлган итоатингиз ва қулоқ тутишингиздан ман қилмасин. Балки, сабр қилиб қулоқ солинг, итоат қилинг ва улар билан волийликни талашманг. Аллоҳдан ўз ҳаққингларни, уларни ислоҳ қилишини, зулм ва ёмонликларини сизлардан даф қилишини сўранг.فوائد الحديث
Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларига далолат қилувчи ҳадислардандир. Чунки у киши умматлари орасида нима бўлишини хабар бердилар ва хабар берганлари каби бўлди.
Балоланувчига бало келгач сабр қилиб, ажр умид қилиши учун қандай бало келиши ҳақида хабар бериш жоиз.
Қуръон ва суннатни маҳкам ушлаш фитна ва ихтилофлардан чиқувчи йўлдир.
Волийлар зулм қилишса ҳам маъруф нарсаларда уларга қулоқ осиб итоат қилишга ва қарши чиқмасликка ундалмоқда.
Фитна замонда суннатга эргашиб, ҳикмат билан иш тутмоқ лозим.
Инсон зулм кўрса ҳам ўз зиммасидаги ҳаққини адо қилиши лозим.
Бу ҳадисда қуйидаги қоидага далил бор: «Икки ёмонликнинг осонроғи ёки икки зарарнинг енгилроғи танланади».
التصنيفات
Халифанинг вожиботлари