Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мени ортиқча нарсаларни сўраманглар. Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва…

Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мени ортиқча нарсаларни сўраманглар. Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мени ортиқча нарсаларни сўраманглар. Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Шундай экан, агар мен сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан тийилинглар. Агар бирор ишга буюрсам, қодир бўлганингизча бажаринглар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набийи соллаллоҳу алайҳи ва саллам шарий аҳкомлар уч хил бўлишини зикр қилдилар: буюрилган, қайъарилган ва сукут қилинган нарсалар. Биринчи: шариат ҳукм чиқармаган масалалардир, яъни у ҳақда очиқ ҳукм йўқ. агар шариат бирор нарса ҳақида ҳукм айтмаган бўлса, у нарса аслида вожиб саналмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳали содир бўлмаган нарса ҳақида сўраш мумкин эмас бўлган, чунки у вожиб ёки ҳаром қилиб қўйилиши хавфи бор эди. Аллоҳ бандаларига раҳм қилиб, бу нарсаларни ҳукмсиз қолдирган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин эса, агар савол динга зарур бўлган масалани билиш учун фатво олиш ёки таълим мақсадида бўлса — у жоиз, балки бажарилиши лозимдир. Лекин агар инкор қилинган ва қийинчиликка сабаб бўладиган бўлса, ҳадисдаги қайтарилган савул турига тушиб қолади. Чунки бу иш Бани Исроилда бўлган воқеага ўхшаш ҳолатга олиб бориши мумкин. Уларга «бир сигир сўйинглар» деб буюрилганда, қайси сигирни бўлса ҳам сўйиб қўйишганда етарли бўлар эди, лекин улар қийинлаштирдилар ва Аллоҳ ҳам уларга қийин қилиб қўйди. Иккинчи: Иккинчиси – ман қилинган ишлардир. Яъни, уни тарк этган одам савоб олади, қилган киши эса жазоланади. Шунинг учун уларнинг барчасидан тийилиш вожиб. Учинчиси – амр қилинган ишлардир. Яъни, уни бажарган савоб олади, тарк этган эса жазоланади. Шунинг учун киши қодир бўлганча бажариши вожиб.

فوائد الحديث

Энг зарур ва эҳтиёж сезилган ишлар билан машғул бўлиб, ҳозир лозим бўлмаган нарсаларни тарк этиш, ҳали рўй бермаган нарсалар ҳақида савол бериб овора бўлмаслик керак.

Масалаларни мураккаблаштирувчи, шубҳалар эшигини очиб, кўп ихтилофларга олиб бориши мумкин бўлган савол бериш ҳаромдир.

Барча ман этилган ишларни тарк этиш буюрулган; чунки уларни тарк этишда машаққат йўқ. Шунинг учун ҳам улар ҳақидаги наҳий умумий бўлган.

Қилиниши буюрилган ишларни эса, қоўир бўлгунча бажариш керак, чунки уни бажаришда машаққат бўлиши ёки одам унга ожиз қолиши мумкин. Шу сабабли уларни бажариш кишининг қудратига яраша бўлади.

Кўп савол беришдан қайтарилган бўлиб уламолар саволни икки қисмга бўлишган:

Биринчи тури – дин ишларида зарур бўлган нарсаларни ўргатиш мақсадида бериладиган савол. Бу амр қилинган бўлиб, саҳобаларнинг саволлари ҳам шу турдан эди.

Иккинчи тури – инжиқлик ва қийинчиликка асосланган савол. Бундай саволдан қайтарилган.

Аввалги умматларда бўлганидек,умматни ўз пайғамбарига хилоф қилишдан огоҳлантириш.

Кераксиз нарсалар ҳақида кўп савол бериш ва пайғамбарлар билан тортишиш ҳалокат сабабидир. Айниқса, Аллоҳдан ўзгадан ҳеч ким билмайдиган ғайбий масалалар ва қиёмат куни ҳолатлари каби етиб бўлмайдиган ишлар шу бобдан.

Қийин ва мураккаб масалалар ҳақида савол беришдан қайтарилган.

Авзоий айтган: «Аллоҳ бир бандасини илм баракасидан маҳрум қилмоқчи бўлса, унинг тилига хато ва ноўрин сўзларни солиб қўяди. Мен уларнинг илмлари жуда оз эканини кўрдим».

Ибн Ваҳб айтган: «Маликнинг шундай деганини эшитдим: “Илм ҳақида мунозара ва тортишиш одам қалбидан илм нурани олиб қўяди”».

التصنيفات

Ўтган анбиё ва пайғамбарлар алаҳимуссалом, Лафзлар далолати ва истинбот кайфияти