Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади

Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади

Абул Аббос Саҳл ибн Саъд Соидий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, деди: «Ё Расулуллоҳ! Менга шундай бир амални кўрсатингки, агар уни қилсам, Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам мени яхши кўрсин». Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёга қизиқма, шунда Аллоҳ сени яхши кўради. Одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўришади».

الشرح

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Аллоҳ таоло ҳам, одамлар ҳам яхши кўрадиган амалга йўллаб қўйишларини сўради. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар ошиқча дунё матоларини, охиратда фойда бермайдиган нарсаларни ва динингга зарар олиб келиши мумкин бўлган нарсаларни тарк қилсанг Аллоҳ сени яхши кўради. Агар одамларнинг қўлидаги дунё матоларини тарк қилсанг одамлар сени яхши кўради. Чунки одамлар табиатан қўлларидаги нарсага эга бўлмоқчи бўлган одамни ёмон кўрадилар ва ким у нарсаларни тарк қилса яхши кўрадилар.

فوائد الحديث

Дунёдан зуҳд қилишнинг фазилати. Зуҳд – охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилишдир.

Зуҳд "Вароъ" даражасидан олийроқ. Чунки "Вароъ" охирида зарар берадиган нарсани тарк қилиш. Зуҳд эса охиратда фойда бермайдиган нарсани тарк қилишдир.

Синдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Дунё инсонлар наздида севимли нарсадир. Кимки улар билан рақобатлашса, шу миқдорда улар учун ёмон кўрилган шахсга айланади. Кимки уларни ва уларнинг севимли нарсасини тарк этса, шу миқдорда уларнинг қалбларидан жой олади.

التصنيفات

Зуҳд ва художўйлик