Албатта, Аллоҳ, бандаси таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дедилар

Албатта, Аллоҳ, бандаси таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дедилар

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ, бандаси таомни еб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан ва шаробни ичиб унинг учун У Зотга ҳамд айтмоғидан рози бўлур», дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда банда Аллоҳ берган неъмату фазлларига ҳамд айтиши У Зотни рози қиладиган нарсалардан эканини хабар бердилар. Таомни еб: «Алҳамдулиллаҳ», дейди ва шаробни ичиб «Алҳамдулиллаҳ», дейди.

فوائد الحديث

Аллоҳнинг саҳийлиги, Ўзи ризқ бериб, шунга ҳамд айтган бандасидан рози бўлмоқда.

Аллоҳнинг розилигига, еб-ичгандан сўнг ҳамд айтиш каби энг осон сабаблар билан ҳам етиш мумкин.

Еб-ичиш одобларидан: Еб-ичиб битгач Аллоҳга ҳамд айтишдир.

التصنيفات

Ейиш ва ичиш одоблари