Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар

Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло деди: «Эй Одам боласи, инфоқ қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг: «Эй Одам боласи, (Вожиб ва мустаҳаб нафақалардан) инфоқ қилгин, шунда сенга (ризқингни) кенгайтириб, ўрнини тўлдириб, барака бераман», – деганини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Аллоҳ йўлида инфоқ ва садақа қилишга ундамоқ.

Яхшилик йўлларида инфоқ қилиш, ризқнинг бир неча баравар кўпайиши ва унда барака бўлишига ҳамда инфоқ қилган нарсасининг ўрнини Аллоҳ тўлдириб беришига энг катта сабаблардандир.

Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Раббиларидан ривоят қилдилар. Бу ҳадис – Ҳадиси Қудсий ёки Ҳадиси Илоҳий деб номланади. Бу ҳадиснинг лафзи ва маъноси Аллоҳдан, лекин унда Қуръоннинг хусусиятлари йўқ. Масалан, Қуръонни тиловат қилиш ибодат, таҳоратсиз ушласа бўлмайди, у мўъжизавийдир ва шунга ўхшаш бошқа хусусиятлари ҳам мавжуд.

التصنيفات

Нафақа боби, Нафл садақа