Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича…

Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», деганларини эшитдим

Ховла бинти Ҳакийм Суламийя айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Ким бир манзилга тушгандан кейин «Аллоҳнинг тугал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳини сўрайман» деса, унга ўша манзилдан жўнаб кетгунича бирор нарса зарар қилмайди», деганларини эшитдим».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда умматларини бирор манзилга жойлашганда инсон қўрқадиган барча нарсаларни даф қиладиган манфаатли дуога йўлламоқдалар. Сафарда ёки сайрда бўлишидан қатъий назар, Аллоҳнинг комил, фазилатли ва ҳар қандай айбу нуқсондан пок калималари ила ёмонлиги бўлган барча махлуқдан паноҳ сўраб У Зотга илтижо қилишга йўллаб қўймоқдалар. Агар шундай қилса, унга ўша манзилдан кетгунича бирор нарса зарар қилмайди.

فوائد الحديث

Паноҳ сўраш ибодатдир. У Аллоҳ ёки исм-сифатлари билан бўлмоғи лозим.

Аллоҳнинг каломи билан паноҳ сўраш жоизлиги, чунки у Аллоҳнинг сифатларидандир. Лекин бошқа бирор махлуқдан паноҳ сўраш ширкдир.

Бу дуонинг фазли ва баракаси.

Зикрлар билан ҳимояланмоқ бандани ёмонликлардан сақлайдиган сабабдир.

Аллоҳдан бошқа бировдан паноҳ беришини сўраш ботилдир. Шулар жумласидан: Жинлар, сеҳргарлар, дажжоллар ва бошқа нарсалардан паноҳ беришини сўрашлик.

Сафарда ёки муқим пайтида бир маконга борса шу дуони айтиш шариятимиз таълимотларидан.

التصنيفات

Тўсатдан рўй берган ишларда айтиладиган зикрлар