Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан…

Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?", - деб уч марта такрорладилар. У одам: "Ҳа (гувоҳлик берганман)", - дегач: "Шу нарса у (гуноҳ)ларни ювиб кетади", - дедилар.

[Тўғри матн] [Абу Яъло, Тобароний ва Зиё Мақдисий ривояти]

الشرح

Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен қандай гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Мен кечириламанми?",- деб сўраб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир! дея гувоҳлик бермаганмисан"- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу гапни уч марта такрорладилар. Ҳалиги одам: "Ҳа, гувоҳлик берганман",- деди. Натижада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки шаҳодат калимасининг фазилати, гуноҳларга каффорат бўлиши, ҳамда тавба ўзидан аввалги гуноҳларни қуритиб ташлашидан дарак бердилар.

فوائد الحديث

Қалбдан айтган инсонлар учун икки шаҳодат калимасининг улуғлиги ва гуноҳларни босиб кетиши.

Ислом аввалги барча гуноҳларни ювиб ташлайди.

Чин юракдан қилинган тавба, ўзидан аввалги гуноҳларни йўқ қилади.

Такрорлаб таълим бериш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг услубларидандир.

Икки шаҳодат калимасининг фазилати, ҳамда у икки шаҳодат инсон жаҳаннамда абадий қолишидан сақлайдиган омиллардир.

التصنيفات

Тавҳид фазли