Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб,…

Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб, мен: «Ё Рабб, ахир улар мендан ва умматимку!» - дейман

Асмо бинти Абу Бакр ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Мен Ҳавзи Кавсар бўйида туриб, сизлардан қайсиларингиз мен томон келаётганингизни кузатиб тураман, шунда ҳузуримга келган одамларни олиб кетишади. Буни кўриб, мен: «Ё Рабб, ахир улар мендан ва умматимку!» - дейман. Менга: «Сен уларнинг ўзингдан кейин нима қилганларини биласанми, улар йўлдан озиб, ортларига қайтишда давом этаверганлар?!» - дейилади».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам Қиёмат куни ҳовузлари олдида, ҳовуз томон келаётган умматларини кузатиб туришларини баён қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашиб қолган бир гуруҳ одамлар тўхтатилганида: "Раббим, улар мендан, улар менинг умматимдан!", - дейдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Сиз улардан ажралгандан кейин уларнинг қандай ишларга қўл урганларини билмайсиз. Аллоҳга қасамки, улар ортларига қайтиб, динларидан муртад бўлгач, на сизга ва на умматингизга алоқалари қолмаган», - дейилади.

فوائد الحديث

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига бўлган меҳрлари ва ҳарисликлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юрган йўлларига хилоф қилишнинг хатари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлашга бўлган тарғиб.

التصنيفات

Охират кунига иймон келтириш, Охират ҳаети, Иймон шуъбалари