إعدادات العرض
Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча…
Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бирингиз қорнида бир нарсани ҳис қилиб, ундан бирор нарса чиққан ёки чиқмаганига шубҳа қилса, бирор овозни эшитмагунча ва бирор ҳидни ҳис қилмагунча масжиддан чиқмасин», – дедилар».
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa తెలుగు Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം Bosanski ಕನ್ನಡ Kurdî Română Soomaali Shqip Српски Українська Wolof Tagalog Moore தமிழ் Azərbaycan فارسی ქართული 中文 Magyar Português Deutsch Русский Македонски Bambara አማርኛ Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçe Italianoالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда намозхон қорнида бир нарса ҳис қилиб бирор нарса чиқдими йўқми ноаниқ бўлса, бирор овоз эшитиш ёки ҳидни сезиш каби таҳоратни бузувчи нарса аниқ чиққанини билмагунча, яна таҳорат олиш учун намозни бузмасликка буюрдилар. Чунки шак-шубҳа аниқ нарсани йўққа чиқара олмайди. Таҳоратли эканига аниқ ишонади, лекин таҳорати бузулганида шубҳаси бор.فوائد الحديث
Бу ҳадис Ислом асосларидан бири ва фиқҳ қоидаларидан бир қоидадир. «Яқин шак-шубҳа билан йўқ қилинмайди». Аслида бир нарсани тескариси исботланмагунча қандай бўлса, ўшандай қолиши лозим.
Шубҳа таҳоратга таъсир ўтказмайди. Намозхон таҳорати бузулганига аниқ ишонмагунча таҳоратли ҳолида қолади.