Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар

Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мусулмон - бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омон бўлганларидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтган инсондир», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга тили билан азият бермайдиган киши ҳақиқий Исломи комил инсон эканини ҳамда мусулмонларни сўкмаслиги, лаънатламаслиги, ғийбат қилмаслиги ва тили билан умуман зарар бермаслигини хабар бердилар. Яна хабар бердиларки, мусулмонлар унинг қўлидан ҳам омондалар. Уларга тажовуз қилмайди, ҳақсиз молларини олиш ва шу каби зулмларни бажармайди. Ҳақиқий муҳожир эса Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк қилган кишидир.

فوائد الحديث

Кишининг дини бошқаларга моддий ёки маънавий озор бермаслик билан комил бўлади.

Тил ва қўлни зарари ва хатоси кўп бўлгани ва кўп ёмонликлар шу икки аъзодан содир бўлгани учун зикр қилинди.

Маъсиятларни тарк қилишга ва Аллоҳ буюрган нарсаларни бажаришга ундалмоқда.

Аллоҳ ва мусулмонларнинг ҳаққини бажарган инсон энг афзал мусулмондир.

Тажовузкорлик тил билан ҳам, қўл билан ҳам бўлиши мумкин.

Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк қилиш - комил ҳижратдир.

التصنيفات

Иймоннинг зиёда ва нуқсони, Мақталаган ахлоқлар, Сўзлаш ва сукут сақлаш одоблари