إعدادات العرض
Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди
Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди.», – дедилар. Сўнгра нам шохни олидилар ва икки бўлдилар. Ҳар битта қабрга биттадан санчиб қўйдилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, нима учун бундай қилдингиз?», – дедилар. Шунда «Қуруб қолгунча балки азобни енгиллаштирар», – дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt ئۇيغۇرچە Hausa Português Kurdî മലയാളം Kiswahili Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá සිංහල پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Română Kinyarwanda తెలుగు Lietuvių Nederlands Soomaali Shqip Српски Deutsch Українська ಕನ್ನಡ Wolof Moore ქართული Azərbaycan Magyar தமிழ் Македонски မြန်မာ አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабрнинг олдидан ўтдилар. «Бу икки қабр эгалари азобланмоқдалар. Аллоҳнинг наздида катта бўлса ҳам сизларнинг наздингизда катта гуноҳ эмас. Улардан бири ҳожат чиқараётган вақтида бавлдан кийимини сақлашга эътибор бермас эди. Иккинчиси эса одамлар орасида чақимчилик қилиб юрар эди. Бировнинг сўзини унга зарар бериш, хилоф чиқариш ва одамларни бир бирларига қайраш учун кўтариб юрар эди».فوائد الحديث
Чақимчилик ва бавлдан тозаланмаслик катта гуноҳлардан бўлиб, у қабр азобига сабаб бўлади.
Аллоҳ таолонинг қабр азоби каби баъзи ғайбларни изҳор қилиши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубувватларига далолат қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нам шохни синдириб қабр устига санчиб қўйишлари У кишига хос, чунки, Аллоҳ у кишига у қабр эгаларининг ҳолатини ошкор қилиб қўйди. Бошқалар У кишига қиёс қилинмайди. Чунки қабр эгаларининг аҳволини ҳеч ким билмайди.