Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам-ки, охир замон умматларидан на бир яҳудий, ва на бир насроний менинг хабаримни эшитса-ю, кейин мен олиб келган динга…

Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам-ки, охир замон умматларидан на бир яҳудий, ва на бир насроний менинг хабаримни эшитса-ю, кейин мен олиб келган динга иймон келтирмасдан ўлиб кетса, албатта жаҳаннам эгаларидан бўлади!», – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам-ки, охир замон умматларидан на бир яҳудий, ва на бир насроний менинг хабаримни эшитса-ю, кейин мен олиб келган динга иймон келтирмасдан ўлиб кетса, албатта жаҳаннам эгаларидан бўлади!», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда бу умматдан на бир яҳудий, ва на бир насроний ёки бошқа миллатлардан бирортаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарини эшитса-ю сўнгра иймон келтирмай ўлса, у абадий дўзаҳ аҳлидан бўлишни хабар бердилар.

فوائد الحديث

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари бутун оламни ўз ичига олган. У кишига эргашиш вожиб ва у кишининг шариати бошқа барча шариатларни насх қилган (ўчириб уларга амал қилишни йўққа чиқарган).

Ким Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга куфр келтирса, бошқа пайғамбарларга иймон келтирганлик даъвоси фойда бермайди.

Кимга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари ва Ислом даъвати етмаган бўлса унга узр берилган ва унинг иши Қиёмат куни Аллоҳга топширилади.

Кишининг мусулмон бўлиши ўлимидан бир оз аввал бўлган бўлса ҳам охиратда унга фоида беради.. Токи руҳ ҳалқумга етмаган бўлса қаттиқ касал бўлган бўлса ҳам ислом ўз соҳибига фойда беради.

Кофирларнинг дини тўғри дейиш куфрдир яҳуд ва насоролар шулар жумласидан.

Ҳадисда яҳуд ва насоролар фақатгина бошқаларга танбеҳ қатори зикр қилинди. Чунки яҳуд ва насороларда (самовий) китоб бор. Буларнинг китоби бўла туриб шундай бўлса, китоби йўқлар авлороқ. Уларнинг барчаси У зотнинг дини ва тоатига кириши лозим.

التصنيفات

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам