إعدادات العرض
Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар
Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар».
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी සිංහල Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە தமிழ் ไทย دری Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Akan नेपाली Moore Azərbaycan Wolof Oromoo Soomaali Українська bm km rn ქართული Македонски Српскиالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда бир кеча-кундузда ўқиладиган беш маҳал фарз намозлар, ҳар ҳафтада ўқиладиган жума намози ва ҳар йил тутиладиган Рамазон рўзаси, ўз ораларидаги кичик гуноҳларга - катта гуноҳлардан четланиш шарти билан - каффорат бўлишини хабар бермоқдалар. Зино ва ароқ ичиш каби катта гуноҳларга келсак, тавба қилмагунича кечирилмайди.فوائد الحديث
Гуноҳларнинг каттаси ва кичиги бўлиши.
Кичик гуноҳлар кечирилиши учун катта гуноҳлардан четланиш шартлиги.
Кабоир (катта гуноҳлар) — дунёда унга бирор ҳад жазоси белгиланган ёки охиратда азоб ёки ғазабга учраши, уни қилувчи таҳдид этилгани ёки унга лаънат айтилгани ҳақида ваъид келган гуноҳлардир. Масалан, зино қилиш ва ароқ ичиш.