إعدادات العرض
Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун…
Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар
Миқдом ибн Маъдийкариб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Português دری অসমীয়া پښتو Tiếng Việt Македонски Kiswahili ភាសាខ្មែរ ਪੰਜਾਬੀ తెలుగు ไทย Azərbaycan Moore አማርኛ Magyar ქართული ಕನ್ನಡ ગુજરાતી Українська Shqip Кыргызча Kinyarwanda Српски тоҷикӣ Wolof Čeština தமிழ் नेपाली മലയാളം kmr فارسی msالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни тиббиёт илмининг асосларидан бири бўлмиш: «Даволагандан кўра олдини олиш афзал» – деган қоидасига йўлладилар. Яъни, таомни кам ейиш, фақат қувват берадиган зарур ишларига етарли бўладиган миқдорда овқатланиш. Чунки энг ёмон тўлдирилган идиш – бу инсоннинг қорнидир. Чунки ортиқча ейиш инсоннинг ичи ёки ташида, эрта ёки кеч саноқсиз ёмон касалликларни келиб чиқаради. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: агар инсонга тўйиб ейиш зарур бўлиб қолса, ошқозоннинг учдан бир қисмини овқатга, учдан бир қисмини ичимликка, қолган учдан бир қисмини эса нафас олишга қолдирсин. Шунда инсонга зарар ва қийинчилик етмайди, ҳамда Аллоҳ таоло фарз этган дин ёки дунё ишларини бажаришда сусткаш бўлмайди.فوائد الحديث
Овқат ва ичимликда ҳаддан ошмаслик – тиббиёт илмининг барча қоидаларини ўз ичига олган умумий асосдир. Чунки ортиқча тўйиш турли хил касалликлар ва дардларга олиб боради.
Овқатланишдан кўзланган мақсад – соғлиқ ва қувватни сақлашдир. Ана шу иккиси билан ҳаёт соғлом ва тинч кечади.
Қоринни ортиқча тўлдириш – тана ва дин учун зарардир. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: «Қорин тўқлигидан сақланинглар, зеро у танага зарар етказади ва намозга суст қилади».
Овқатланиш ҳукм жиҳатидан бир нечта бўлимга бўлинган:
Вожиб – ҳаётни сақлайдиган ва уни тарк этиш зарар келтирадиган миқдор.
Жоиз – зарур миқдордан ортиқ, лекин зарари йўқ.
Макруҳ – зарар бериши мумкин бўлган миқдор.
Ҳаром – зарари маълум бўлган миқдор.
Мустаҳаб – Аллоҳга ибодат ва итоатда куч-қувват бериш учун ейиладиган миқдор.
Ҳадис бу ҳолатлардан учта даражани жамлаган:
1. Қоринни тўлдириш.
2. Бир неча луқма, инсоннинг белини тутувчи миқдор.
3. «Учдан бири таом учун, учдан бири ичимлик учун ва учдан бири нафас учун» деган қоида.
Зикр қилинган қоидаларнинг барчаси овқат ҳалол бўлса амал қилади.
Ушбу ҳадис – тиббиёт қоидаларидан биридир. Чунки тиббиёт илми уч асосга таянади: қувватни сақлаш, зарардан ҳимояланиш ва ортиқчасидан халос бўлиш. Ҳадис биринчи икки асосни ўз ичига олган. Худди Қуръондаги: «Енглар ва ичинглар, лекин исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ исроф қилувчиларни яхши кўрмайди», ояти каби. [Аъроф: 31]
Ислом шариатининг комиллиги. Чунки у инсоннинг дини ва дунёсидаги манфаатларини ўз ичига олгандир.
Шариат илмларининг ичида тиббиётнинг асослари ва турли кўринишлари бор. Масалан, асал ва қора седана ҳақида келган ҳадислар.
Шариат аҳкомлари ҳикматларга асосланган бўлиб, у зарарларни бартараф қилиш ва фойда-манфаатларни олиб келиш устига қурилгандир.
التصنيفات
Шаҳватларга эргашишнинг ёмонлиги