إعدادات العرض
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.
[Ҳасан Саҳиҳ] [Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt සිංහල Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە Kiswahili தமிழ் دری Fulfulde Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan ქართული lnالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда жаннатга киритадиган энг катта сабабларни баёнлаб бердидар. Улар: Аллоҳдан тақво қилиш ва чиройли хулқ. Аллоҳдан тақво: Аллоҳнинг буюрганларини бажариб, қайтарганларидан қайтиш билан, банда ўзи ва Аллоҳнинг азоби ўртасида тўсиқ қилмоғидир. Чиройли хулқ: очиқ чеҳра бўлиб одамларга яхшилик қилиб, азият бермаслик билан бўлади. Энди дўзахга киргизувчи иккита энг катта сабаб бўлиб, улар: Тил ва фарж. Биринчиси: Ёлғон, ғийбат ва гап ташиш каби маъсиятларга ишлатиладиган тил. Иккинчиси: Зино, ливот ва бошқа маъсият ишларга ишатиладиган фарж.فوائد الحديث
Жаннатга киритадиган сабаблар баъзиси Аллоҳнинг хаққига тегишли, улардан: тақво. Баъзилари инсонларга тегишли, улардан: чиройли хулқ.
Тилнинг эгасига бўлган хатари ва у инсонларни дўзахга олиб кирадиган сабаблардандир.
Шаҳват ва фаҳш ишларнинг хатари ва улар инсонларни дўзахга олиб кирадиган энг кўп сабаблардандир.