Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, қўйиб юбормайди

Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, қўйиб юбормайди

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, қўйиб юбормайди», дедилар ва «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (ояти)ни тиловат қилдилар». [Ҳуд: 102]

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда осийлик, ширк ва инсонларга зулм қилишдан огоҳлантирмоқдалар. Аллоҳ таоло золимга муҳлат бериб, молини ва умрини узун қилиб қўяди ва жазосини тезлаштирмайди. Агар тавба қилмаса, уни зулми кўп бўлгани учун ушлайдида қўйиб юбормайди ва тарк ҳам қилмайди. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (ояти)ни ўқидилар». [Ҳуд: 102]

فوائد الحديث

Оқил инсон тавбага шошилмоғи ва зулм қилиб юрган бўлса, Аллоҳнинг макридан омондаман деб ўйлаб қолмаслиги лозим.

Аллоҳнинг золимларга бўлган муҳлати ҳамда жазони тезлаштирмаслиги (агар тавба қилмасалар) азоблари янада кучли ва ёмонроқ бўлиши учундир.

Зулм, умматларга Аллоҳнинг жазоси ёғилишига сабаб бўладиган нарсалардандир.

Агар Аллоҳ бир қишлоқни ҳалок қилса, унда солиҳлар ҳам бўлиши мумкин. Улар Қиёмат куни ўша салоҳиятлари устида тириладилар. Жазо уларни хам ўраб олгани уларга зарар бермайди.

التصنيفات

Ақида, Исм ва сифат тавҳиди, Ёқимсиз ахлоқлар