Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар

Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам меросни тақсимлаётганларни Аллоҳ хоҳлагандай шариат асосида одил равишта тақимлашга буюрмоқдалар. Аллоҳ белгилаб берган фарз эгаларига ўз ҳиссаларини берсин. Ҳиссалар – учдан икки, учдан бир, олтидан бир, ярим, тўртдан бир ва саккиздан бир бўлиб бўлинади. Бўлиниб битгач қолгани, маййитга энг яқин эркакларга берилади ва уни «Асоба» деб номлайдилар.

فوائد الحديث

Ҳадис, меросни бўлишдаги қоида.

Фароизни тақсимлаш фарз эгаларидан (белгиланган улуш соҳибларидан) бошлаш билан амалга оширилади.

Фарзлардан кейин қолган нарса Асобага тегишлидир.

Энг яқинни, сўнгра ундан кейингисини муқаддам (устун) қўйиш лозим. Шунинг учун, ота каби яқин Асоба мавжуд бўлганда, амаки каби узоқ Асоба мерос олмайди.

Агар фарзлар (белгиланган улушлар) меросни тўлиқ эгалласа, яъни ундан ҳеч нарса қолмаса, Асобага ҳеч нарса берилмайди.

التصنيفات

Асаба