إعدادات العرض
Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади
Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Wolof Soomaali Français Tagalog Azərbaycan Українська bm தமிழ் Deutsch ქართული Português Македонски Magyar فارسی Lingala Русский 中文الشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг мўъминларга бўлган лутфи ҳамда кофирларга бўлган адолатини баён қилдилар. Мўминга келадиган бўлсак, қилган яхшиликларининг савоби камаймайди. Аксинча, дунёда қилган тоат-ибодати учун унга яхшилик берилади ва охиратда эса унинг савоби тўлиғи билан берилади. Шу вақтнинг ўзида у барча яхшиликларининг мукофотини фақатгина охиратда ҳам олиши мумкин. Энди кофирга келадиган бўлсак, Аллоҳ таоло унга бу дунёнинг ўзида қилган яхшиликларининг мукофотини беради. Охиратга кўчганида эса тақдирланадиган биронта мукофоти бўлмайди. Чунки икки дунёда фойда келтирадиган солиҳ амалнинг эгаси мўъмин бўлиши лозимдир.فوائد الحديث
Куфр ишлар билан ўлган одамга бирорта амал фойда бермайди.