إعدادات العرض
Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар
Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар
Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу айтадилар:«Бир киши:«Қани эди намоз ўқиб роҳат олсам», – деди. Шунда ёнида ўтирган инсонлар ҳудди уни айблагандай бўлдилар. Шунда Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу:« Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Эй Билол, Намозга иқомат айтиб бизларни роҳатлантиринг!», – деганларини эшитдим»,-дедилар».
[Тўғри матн] [Абу Довуд ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം తెలుగు Bosanski ಕನ್ನಡ Kurdî Română Soomaali Shqip Српски Українська Wolof Tagalog Moore தமிழ் Azərbaycan فارسی ქართული 中文 Magyar Português Deutsch Русский Македонски አማርኛ Bambara Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçe Italianoالشرح
Саҳобалардан бири: «Қани эди намоз ўқиб роҳатлансам», – деди. Атрофидагилар ҳудди бу нарсани айблагандай бўлдилар. Шунда Солим ибн Абу Жаъд разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Эй Билол, роҳатланишимиз учун азон ва қомат айтинг!» деган сўзларини эшитганлари ҳақида айтиб бердилар. Чунки унда Аллоҳга бўлган муножот, қалб ва руҳга роҳат бор.فوائد الحديث
Қалбнинг роҳати намоз билан бўлади. Чунки намозда Аллоҳ таоло билан муножот бор.
Ушбу ҳадисда ибодатдан бўшашган одамга инкор қилинмоқда.
Ким ўз вазифаларини бажарса ва зиммасини ундан ҳоли қилса, шу билан ҳотиржамлик ва роҳатга эришади.