إعدادات العرض
Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар
Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Раҳмлиларга Раҳмон бўлган Зот раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади»,- деганлар».
[Тўғри матн] [Абу Довуд, Тирмизий ва Аҳмад ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands සිංහල தமிழ் دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली or ಕನ್ನಡ Română Soomaali Српски Wolof Українська Moore Azərbaycan ქართული Magyar Македонски Bambara አማርኛ Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italianoالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқаларга раҳм қиладиган инсонларни қилган ишларига мувофиқ равишда Аллоҳ таоло барча нарсани ўраб олган раҳмати билан раҳм қилишини баёнладилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ер юзидаги инсон, хайвон, қуш ва бошқа барча нарсаларга раҳм қилишга буюрдилар. Бунинг мукофоти Аллоҳ таолонинг етти қават осмон устидан уни раҳм қилишидир.فوائد الحديث
Ислом дини раҳмдиллик дини. Унинг барчаси Аллоҳга итоат ва махлуқотларга эҳсон устига қурилгандир.
Аллоҳ азза ва жалла раҳм сифати билан сифатланган. У Раҳмон, Раҳим ва бандаларига раҳматини еткузивчи Зот.
Мукофот амалга қараб баҳоланади. Раҳмлиларни Аллоҳ таоло раҳм қилади.