Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларга Аллоҳ- нинг лаънати бўлсин

Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларга Аллоҳ- нинг лаънати бўлсин

Ойша ва Абдуллох Ибн Аббос разияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишлари- дан олдинги касаллик пайтларида кийимларини юзларига ташлаб олар эдилар, агар ундан сиқилиб кетсалар юзларидан олиб ташлар эдилар. Шу ҳолатда ётганларида: «Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларга Аллоҳ- нинг лаънати бўлсин» дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Оиша ва Ибн Аббос разияллоҳу анхумолар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан олдинги ҳолатларини хабар бердилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир парча матони юзларига ташлаб олар, ўлим талвасасидан нафас олиш қийинлашса юзларидан олиб ташлар эдилар. Шундай қийин ҳолатда шундай дедилар: Аллоҳ яҳуд ва насороларни лаънат қилсин, уларни Ўзининг раҳматидан маҳрум этсин. Чунки улар пайғамбарларининг қабри устига масжид қуриб олган эдилар. Агар бу иш жуда хатарли бўлмаганда эди шу қийин ҳолатда зикр қилмаган бўлар эдилар. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини шунга ўхшаш иш қилишдан қайтардилар. Чунки, у яҳуд ва насороларнинг йўли, у Аллох азза ва жаллага ширкка олиб борувчи амал.

فوائد الحديث

Анбиё ва солиҳларнинг қабрлари устига Аллоҳ учун намоз ўқиладиган масжид қуришдан ман қилинган. Чунки у ширкка олиб борувчи василадир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавҳидга бўлган қаттиқ эътиборлари, ташвишлари ва қабрларни улуғлашдан қўрқувлари, чунки қабрларни улуғлаш ширкка олиб боради.

Яҳуд ва насороларни ва шуларга ўхшаб қабрлар устига масжид қурганларни лаънатлаш жоиздир.

Қабрлар устига бино қуриш яҳуд ва насорларнинг сунатларидан ва ҳадисда уларга ўхшашдан қайтариқ бор.

Гарчи қабрлар устига масжид қурилмаса ҳам уларни (қабрлар) олдида ёки унга қараб намоз ўқиш уларни масжид қилиб олиш билан баробар.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди