Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди эмас, балки, Аллоҳ хоҳлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди денглар!», – дедилар

Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди эмас, балки, Аллоҳ хоҳлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди денглар!», – дедилар

Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди эмас, балки, Аллоҳ хоҳлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди денглар!», – дедилар.

[Ривоятларни жамлаш орқали саҳиҳ] [Абу Довуд, Насоий Сунан куброда ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон киши гапириш чоғида: «Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандек бўлибди», – дейишдан қайтардилар. . Чунки Аллоҳнинг хоҳиши ва иродаси мутлоқ бўлиб, ҳеч ким У Зотга шериклик қилмайди. Араб тилидаги «Ва» ҳарфини атф қилиш Аллоҳга бирор нарсани шерик ва тенг қилгандек бўлади. Лекин: «Аллоҳ хохлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди», – деса бўлади. Шундай қилиб "ва" ўрнига "сўнгра"ни қўйиш билан банданинг хоҳишини Аллоҳнинг хоҳишига тобеъ қилади. Чунки "сўнгра" кетма кетликка ва биринчисидан орқада эканига далолат қилади.

فوائد الحديث

«Аллоҳ ва сен хоҳлагандай бўлибди» ва шу каби Аллоҳга шерик қилиб қўйиш эҳтимоли бор сўзларни айтиш ҳаром. Чунки у сўз ва лафздаги ширкнинг туридан.

«Аллоҳ сўнгра сен хоҳлагандек бўлибди» ва шу каби сўзларни "Сўнгра" лафзи билан ишлатиш жоиз. Чунки бунда ҳеч қандай хатар йўқ.

Аллоҳга ҳам, бандага хам хоҳиш-иродани исбот қилиш ва банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига тобеълиги.

Сўз билан бўлса ҳам мавжудотларни Аллоҳ хоҳишига шерик қилишдан қайтарилган.

Агар банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига ҳар томонлама ва умумийлигида тенг ёки банданинг хоҳиши Аллоҳ хоҳишидан ҳоли ва мустақил деб эътиқод қилса, катта ширк бўлади. Аммо банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишидан кейинги табақада деса кичик ширк бўлади.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди