Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас, кофир (ёки мушрик) бўлибди», деганларини эшитдим

Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас, кофир (ёки мушрик) бўлибди», деганларини эшитдим

Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бир кишининг «Йўқ, Каъбага қасам», деётганини эшитиб қолди. Шунда Ибн Умар разияллоҳу анҳумо: «Аллоҳдан бошқага қасам ичилмайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқага қасам ичса, бас, кофир (ёки мушрик) бўлибди», деганларини эшитдим.

[Тўғри матн] [Абу Довуд, Тирмизий ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳ ва У Зотнинг исм-сифатларидан бошқа нарса билан қасам ичса, кофир ёки мушрик бўлишини хабар бердилар. Чунки бирор нарса билан қасам ичиш шу нарсанинг улуғланишига далолат қилади. Ваҳоланки, улуғлик ёлғиз Аллоҳ таолога хосдир. Шунинг учун, фақатгина Аллоҳ билан ёки У Зотнинг исм-сифатлари билан қасам ичилади. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш кичик ширкдир. Агарда қасам ичувчи киши қасам ичган нарсасини Аллоҳ таолони улуғлагандек ёки ундан ҳам кўпроқ улуғласа, бундай қасам катта ширк жумласидан бўлади.

فوائد الحديث

Қасам ичиш билан улуғланиш фақат Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Шунинг учун фақат Аллоҳ билан ва У Зотнинг исм-сифатлари билан қасам ичилади.

Саҳобалар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга ҳарис бўлишган. Хусусан, бу мункар иш куфр ёки ширкка боғлиқ бўлса, ундан қайтаришга янада ҳарисроқ бўлишган.

التصنيفات

Ширк