Ким икки «салқин» намозни ўқиса, жаннатга киради», дедилар

Ким икки «салқин» намозни ўқиса, жаннатга киради», дедилар

Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким икки «салқин» намозни ўқиса, жаннатга киради», дедилар».

[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам «икки салқин вақтдаги намоз»га — яъни Бамдод ва Аср намозларига — алоҳида аҳамият беришга тарғиб қилдилар. Кимда-ким бу икки намозни ўз вақтида, жамоат билан ва барча ҳақларини адо этган ҳолда ўқиса, бу намозлар унинг жаннатга киришига сабаб бўлиши ҳақида хушхабар бердилар.

فوائد الحديث

Бамдод ва Аср намозларини мунтазам ўқишнинг фазли: Чунки Бамдод вақти уйқу энг ширин бўлган пайтга, Аср вақти эса инсоннинг ишлари билан энг машғул бўлган пайтига тўғри келади. Кимда-ким шу икки намозга муҳофаза қилса (ўз вақтида ўқиса), демак, бошқа намозларга ҳам яхшироқ муҳофаза қилади.

Бомдод ва Аср намозлари «Бардайн» (икки салқин вақт намози) деб номланди. Чунки Бомдод намозида туннинг салқини, Аср намозида эса куннинг салқини бўлади. Гарчи Аср вақти иссиқ бўлса-да, у ўзидан олдинги вақтдан (пешиндан) кўра енгилроқдир. Ёки бундай номланиши «тағлиб» (ғолиб томонни қўллаш) бобидандир, худди қуёш ва ойга нисбатан «икки Ой» (ал-қомароони) дейилгани каби.

التصنيفات

Намоз фазли