إعدادات العرض
Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади
Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади
Абу Масъуд Ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда йўқ»,— дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ мен унга улов берадиган одамга йўллаб қўяман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади»,— дедилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە සිංහල ไทย دری Fulfulde Magyar ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Azərbaycan ქართული Malagasy тоҷикӣ bm Македонскиالشرح
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Уловим ҳалок бўлди, мени етказиб қўядиган минишга улов беринг», – деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларда миниши учун уловлари йўқ эканини айтиб узр сўрадилар. Шу ерда бўлганлардан бири: «Йо Расулуллоҳ, мен уни, унга улов берадиган кишига йўллаб қўяман»— деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтожни садақа берувчига далолат қилгани учун садақа берганнинг ажру савобида шерик эканини хабар бердилар.فوائد الحديث
Яхшиликка далолат қилишга ундамоқ.
Яхшиликка далолат қилиш мусулмон жамиятининг такоммиллашишига сабаб бўладиган омиллардандир.
Аллоҳ таолонинг фазли кенглиги.
Ҳадис умумий қоида бўлиб, унга барча яхши амаллар киради.
Инсон сўровчининг сўраганини бера олмаса, бошқа бера оладиганга далолат қилсин.
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар