Эй, бола, «бисмиллоҳ» деб, ўнг қўлинг билан ва ўзингнинг олдингдан егин!

Эй, бола, «бисмиллоҳ» деб, ўнг қўлинг билан ва ўзингнинг олдингдан егин!

Умар бин Абу Салама разияллоҳу анҳудан ривоят: «Мен ёш бола пайтимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қучоғида - товоқнинг ҳар еридан овқатни олиб - ўтирган эдим. Шунда Аллоҳнинг расули менга қараб: «Эй, бола, «бисмиллоҳ» деб, ўнг қўлинг билан ва ўзингнинг олдингдан егин!» – дедилар. Кейин мен ҳудди ўшандай овқатланадиган бўлдим».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Умар ибн Абу Салама разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари Умму Салама разияллоҳу анҳонинг ўғиллари Пайғамбаримизнинг қўллари остида тарбияланар эди. Улар овқат пайтида идишнинг ҳар томонига қўлларини югуртирганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига овқатнинг уч одобини ўргатдилар. Биринчи: овқат олдидан «бисмиллаҳ», деб айтиш. Иккинчи: Ўнг қўл билан ейиш. Учинчи: Овқатни ўзига яқин томонидан ейиш.

فوائد الحديث

Еб-ичиш одобларидан: Аввалида бисмиллаҳни айтиш.

Ёш болаларга, хоссатан ўзининг кафолатидагиларга одоб-ахлоқларни ўргатиш лозим.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёш болаларга таълим бераётганда ва одобларни ўратаётгандаги бағрикенгликлари ва юмшоқликлари.

Олдидан олиб ейиш таом одобларидандир. Агар турли хил бўлса, бошқаларидан ҳам олса бўлади.

Саҳобаларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган одобларига риоя қилишлари. Умар разияллоҳу анҳунинг: «Кейин мен худди шундай овқатланадиган бўлдим», – деган сўзларидан олинадиган фойда.

التصنيفات

Ейиш ва ичиш одоблари