Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди

Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди

Бурайда ибн Ҳусайб разияллоҳу анҳу: «Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».

[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аср намозини атайлаб кечиктиришдан қайтардилар. Ким шундай қилса, амали ботил бўлади ва пучга чиқади.

فوائد الحديث

Аср намозини ўз вақтида ўқишга маҳкам бўлиб шошилишга ундамоқ.

Аср намозини тарк қилган инсонга қаттиқ таҳдид. Аср намозини ўз вақтидан кечиктириш бошқа намозларни кечиктиришдан ёмонроқдир. Чунки у Аллоҳ таоло ўзгача маҳкам бўлишга буюрган намоздир. Аллоҳ таоло айтади: «Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун хушуъ ила қоим бўлинг».

التصنيفات

Намознинг вожиблиги ва уни тарк қилувчининг ҳукми