إعدادات العرض
Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради
Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мунофиқнинг мисоли икки сурув орасида боши қотган қўйнинг мисолига ўхшайди: гоҳо бу сурувга, гоҳо у сурувга боради".
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Oromoo Wolof Soomaali Français Tagalog Azərbaycan Українська bm தமிழ் Deutsch ქართული Português Македонски Magyar Русский فارسی 中文الشرح
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқнинг аҳволидан хабар бериб, уни, икки қўров орасида боши қотган ва унисига ёки бунисига боришни билмайдиган қўйга ўхшатмоқдалар: У қўй гоҳида бу поданинг олдига борса, гоҳида у поданинг олдига боради. Мунофиқларнинг иймон ва куфр ўртасида бошлари қотган. Улар юзаки ёки чиндан мусулмонлар билан ҳам, кофирлар билан ҳам бирга эмаслар. Фақатгина юзаки ўлароқ мўъминлар билан бирга бўлсалар-да, ичлари шубҳа ва иккиланишлар билан тўладир. Шунинг учун ҳам гоҳида мўъминларга, гоҳида эса кофирларга мойиллик қиладилар.فوائد الحديث
Маъноларни тушуниш осон бўлиши учун мисоллар келтириш - пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг услубларидан бири бўлгандир.
Мунофиқлар ҳолати иккиланиш, шубҳаланиш ва истиқрорсизликдан иборат эканлигининг баёни.
Мунофиқларнинг аҳволидан огоҳлантириш ва иймон бобида садоқатли ва жиддий бўлишга тарғиб қилиш.
التصنيفات
Нифоқ