Исломда зарар бериш ҳам, зарарга ошиғи билан жавоб бериш ҳам йўқдир

Исломда зарар бериш ҳам, зарарга ошиғи билан жавоб бериш ҳам йўқдир

Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон Ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Исломда зарар бериш ҳам, зарарга ошиғи билан жавоб бериш ҳам йўқдир».

[Ҳасан] [Ибн Можа, Дороқутний ва бошқаларнинг муснад ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда зарарнинг барча тури ва унинг барча кўринишини инсон ўзидан ва бошқалардан даф қилиши керак эканини баён қилмоқдалар. Киши ўзига зарар бериши мумкин бўлмагани каби бошқаларга ҳам зарар бермаслиги лозим. Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтариш жоиз эмас. Чунки, ёмонлик, ёмонлик билан даф қилинмайди. Фақатгина (шариат асосида) қасос олиш бундан мустаснодир.

فوائد الحديث

Жазо бераётганда керагидан ортиқ жазо беришдан қайтариш.

Аллох бандаларини, уларга зиён бўладиган ишга буюрмаган.

Бу ҳадис зарар бериш ҳаромлиги бўйича қоидадир. Зарар – сўз, феъл ва тарк билан бўлади.

Шариатнинг қоидаларидан: «Зарар йўқ қилиниши керак». Шариат зарарни ўз ҳолича ташлаб қўймайди, балки уни бартараф этишга ундайди.

التصنيفات

Фиқҳий ва усулий қоидалар