Кимнинг ҳавои нафси мен олиб келган нарсага эргашмагунча иймонли бўлмайди

Кимнинг ҳавои нафси мен олиб келган нарсага эргашмагунча иймонли бўлмайди

Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимнинг ҳавои нафси мен олиб келган нарсага эргашмагунча иймонли бўлмайди».

[Имом Нававий: «Саҳиҳ ҳадис», деган] [«Ал-Ҳужжа» китобида саҳиҳ санад билан ривоят қилдик]

الشرح

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки, банда Аллоҳ ҳузурида тўлиқ иймон соҳиблари қаторида бўлиши учун унинг муҳаббати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган барча амру наҳийларга тобе бўлиши лозим. Яъни, У зот буюрган нарсани яхши кўриши, қайтарган нарсадан эса нафратланиши лозим.

فوائد الحديث

Бу ҳадис – шариатга тўлиқ таслим бўлиш ва унга итоат қилиш қоидасидир.

Инсон ақл ёки урфни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатдан устун қўйишидан қаттиқ огоҳлантирилмоқда. Ким шундай қилса, иймонидан маҳрум бўлади.

Ҳар бир ишда шариатни ҳукмдор қилиш вожибдир. Чунки «Мен олиб келган нарсага» деган жумлада шу маъно бор.

Иймон тоат-ибодат орқали зиёда бўлади, гуноҳ ва осийлик орқали эса нуқсонга учрайди.