إعدادات العرض
Ким тумор тақиб олган бўлса, дарҳақиқат, ширк қилибди
Ким тумор тақиб олган бўлса, дарҳақиқат, ширк қилибди
Уқба ибн Амир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир гуруҳ одамлар келди. Тўққизтасининг байъатини (аҳдини) қабул қилдилар ва биттасидан қўлларини тортдилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, тўққизтасининг байъатини қабул қилдингиз ва биттасини тарк қилдингиз», – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унда тумор бор», – дедилар. Ҳалиги киши қўлини киргиздида туморни юлиб ташлади. Сўнг байъатини қабул қилдилар ва шундай дедилар: «Ким тумор тақиб олган бўлса, дарҳақиқат, ширк қилибди».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල Svenska ગુજરાતી Yorùbá ئۇيغۇرچە Tiếng Việt Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or Čeština नेपाली Nederlands Soomaali తెలుగు Српски മലയാളം Kinyarwanda Română ಕನ್ನಡ Lietuvių Wolof Magyar ქართული Moore Українська Македонски Azərbaycan አማርኛ Malagasy Shqip Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italiano ភាសាខ្មែរالشرح
Ўн кишидан ташкил топган бир гуруҳ одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар. Тўққизтасининг Ислом дини ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга бўлган байъатини қабул қилдилар, ўнинчи кишининг байъатини қабул қилмадилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганларида: «Унда тумори бор экан», – дедилар. Тумор – кўз тегиши ва зарарни кетказиш учун маржон ва шу кабилардан ясалган нарса бўлиб, уни бойлаб ёки осиб олишади. Шунда бояги киши туморни кесиб юлиб ташлади ва ундан халос бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу пайтда унинг байъатини қабул қилдилар ва туморлардан огоҳлантириб, унинг ҳукмини баёнлаб шундай дедилар: «Ким тумор тақиб олган бўлса, дарҳақиқат, ширк қилибди».فوائد الحديث
Ким Аллоҳдан бошқага суянса, Аллоҳ у билан тескарича муомала қилади.
Ким туморни кўз ва азият кетишига сабаб деб эътиқод қилса, кичик ширк бўлади. Ким уни ўзи манфаат беради деб эътиқод қилса, катта ширк бўлади.
التصنيفات
Улуҳият тавҳиди