Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий…

Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».

[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда силаи раҳм ва қариндошларга яхшилик қилишда комил инсон — яхшилик муқобилида яхшилик қиладиган киши эмас, балки қариндошлари ундан қариндошчилик алоқасини узсалар-да боғлаган ва ёмонлик қилсалар-да уларга яхшилик билан жавоб қайтарган киши силаи раҳм қилишда ҳақиқий комил инсон эканини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Шариатга биноан силаи раҳм — қилганга яраша жавоб қайтариш, саломга яраша алик олиш эмас, балки қариндошчиликни сиздан узганларга уни боғлашингиз, сизга зулм қилганларини кечиришингиз, сизга бермаганларига беришингиздир.

Силаи раҳм қариндошларга яхшилик улашиш, мол-дунё билан ёрдам бериш, ҳақларига дуо қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, қўлдан келгунча улардан ёмонликларни даф этиш ва шу кабилар билан бўлади.

التصنيفات

Ислом жамияти