إعدادات العرض
Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар
Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் සිංහල မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands Hausa ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Malagasy тоҷикӣ Oromoo Wolof Soomaali Български Українська Tagalog Azərbaycan ქართული bm lnالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Жаброил алайхиссалом қўшнига яхшилик қилишга, унинг хаққини сақлашга, азият берса, сабр қилишга қайта-қайта буюраверганларидан, яқинда ўлганидан кейин меросидан ҳам улуш берилиши тўғрисида вахий тушса керак деб ўйлаб қолганларини хабар бермоқдалар. Қўшни - мусулмонми, кофирми, қариндошми, қариндош эмасми фарқи йўқ, ҳовлиси яқин бўлган барча қўшнидир.فوائد الحديث
Қўшнининг хаққи улуғ ва унга инсон риоя қилмоғи лозимдир.
Қайта-қайта қўшни ҳақида васият қилиниши, унинг ҳурматини жойига қўйиш, яхшилик қилиш, яхши кўриш, ундан зарарни даф қилиш, касал бўлса зиёрат қилиш, хурсандчилигига шерик бўлиш ва мусибат вақтида таъзия билдириш каби ишларни тақозо қилади.
Қўшнининг эшиги яқин бўлгани сари, унинг ҳаққи ошиб бораваради.
Қўшнига яхшилик қилиш ва унга ёмонлик қилишдан қайтариш каби халқни ислоҳ қилувчи нарсаларга ҳам эътибор бериши, шариатнинг комиллигига далолат қилади.
التصنيفات
Қўшничилик ҳукмлари ва сулҳ