?Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси…

?Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар».

[Sahih/Authentic.] [Al-Bukhari and Muslim]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда бир мусулмон бошқа мусулмон биродари билан уч кундан ошиқ аразлашишидан, ҳамда иккаласи учрашиб қолса саломлашмай, гаплашмай кетишидан қайтардилар. Шу икки тортишиб қолган биродарларнинг энг яхшиси орани ислоҳ қилиш учун ҳаракат қилиб салом берганидир. Бу ерда иккиси ўз ҳақлари деб аразлашиб қолгандаги вақт мақсад қилинган. Лекин Аллоҳнинг хаққи учун тарк қилиш маълум бир вақтга чекланмаган, балки умумий манфаатга боғлиқдир. Қачонки у Аллохга осийлиги, бидъати ёки ёмон дўстларини тарк қилса уни ташлаб қўйилмайди.

فوائد الحديث

Одамларнинг табиатини эътиборга олган холда, уч кун ёки ундан озроқ аразлашишлик мубоҳдир. Ичларидаги нарса кетиши учун уч кунлик аразлашишлари кечирилади.

Саломнинг фазли, у инсон нафсидаги ёмон туйғуларни кетказади ва муҳаббатнинг аломати ҳисобланади.

Исломнинг биродарликка ва аҳил иноқ бўлишга бўлган тарғиби.