Кимки мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги кофирни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради».…

Кимки мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги кофирни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради». –дедилар

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги кофирни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради». –дедилар».

[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муъаҳадни, яъни ислом диёрига омонлик ва аҳд билан кирган кофирни ким ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди ва унинг (жаннат) ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туришини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Зиммий, мусулмонлар билан тинчлик келишувидаги ва омонлик олган кофирни ўлдириш ҳаром ва катта гуноҳлардан.

Муъаҳад — Ўз ватанида яшайдиган, мусулмонларга қарши урушмасликка ва мусулмонлар ҳам унга қарши урушмасликларига аҳди олинган кофир кимса.

Зиммий — Мусулмонлар диёрида яшаб жизя тўловчи кофир.

Мустаъман — Маълум бир муддатга мусулмонлар диёрига омонлик билан кирган одам.

Мусулмон бўлмаган кишиларга берилган аҳдга хиёнат қилишдан огоҳлантириш.

التصنيفات

Зиммийларга оид аҳкомлар