إعدادات العرض
Ёзавер, нафсим қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, бу оғиздан фақатгина ҳақиқат чиқади
Ёзавер, нафсим қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, бу оғиздан фақатгина ҳақиқат чиқади
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳар бир нарсамни уни сақлаб қолиш мақсадида ёзиб олар эдим. Қурайшликлар эса мени бундай қилишимдан қайтаришди ва “Эшитган ҳар бир нарсангни ёзиб олаверасанми?! Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсон бўлсалар ғазабланишлари, рози бўлишлари мумкин”, дедилар. Мен ёзишдан тўхтаб қолдим. Сўнг бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўзлаб бердим. У зот бармоқлари билан оғизларига ишора қилдилар ва: «Ёзавер, нафсим қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, бу оғиздан фақатгина ҳақиқат чиқади», дедилар»
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa తెలుగు Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം Bosanski ಕನ್ನಡ Kurdî Română Shqip Soomaali Српски Українська Wolof Moore Tagalog தமிழ் Azərbaycan فارسی ქართული 中文 Magyar Português Deutsch Македонски Русский Bambara Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçe Italiano አማርኛالشرح
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳар бир ҳадисимни ёдлаш учун ёзиб олар эдим. Шунда қурайшлик кишилар мени бундан қайтариб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазабланганда ва оддий ҳолатларида гапирадиган инсондирлар хато қилишлари ҳам мумкин», дедилар. Шундан сўнг ёзишдан тўхтадим ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қурайшликларнинг айтган сўзлари ҳақида хабар бердим. Шунда бармоқлари билан оғизларига ишора қилиб: «Ёзавер! Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, қандай ҳолат бўлмасин, ғазабламанами ёки рози бўламанми бундан фақатгина хақ сўз чиқади» дедилар . Аллоҳ таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида: {У ҳаводан нутқ қилмас.У ваҳийдан ўзга нарса эмас}, – деб айтган. [Нажм:3-4]فوائد الحديث
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларидан етказган нарсаларида маъсумдирлар, хоҳ ғазабланган хоҳ оддий ҳолларида бўлсин.
Саҳоба разияллоҳу анҳумларнинг суннатни ёдлашга ва уни етказишга бўлган иштиёқлари.
Бир нарсани таъкидлаш ва шу каби ишларда, қасам ичиш талаб қилинмасада манфаат учун қасам ичиш жоиз.
Илмни ёзиш, уни ёдлаб қолишдаги энг муҳим ишлардан.