Энг ёмон ўғирлик, киши ўзининг намозидан ўғирлашидир», – дедилар. Улар: «Киши қандай қилиб намозидан ўғирлайди?», дейишди. У зот: «У рукуъси, саждаси ва хушуъсини…

Энг ёмон ўғирлик, киши ўзининг намозидан ўғирлашидир», – дедилар. Улар: «Киши қандай қилиб намозидан ўғирлайди?», дейишди. У зот: «У рукуъси, саждаси ва хушуъсини мукаммал қилмайди (мана шу намоздан ўғирлашидир)», дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг ёмон ўғирлик, киши ўзининг намозидан ўғирлашидир», – дедилар. Улар: «Киши қандай қилиб намозидан ўғирлайди?», дейишди. У зот: «У рукуъси, саждаси ва хушуъсини мукаммал қилмайди (мана шу намоздан ўғирлашидир)», дедилар.

[Тўғри матн] [Ибн Ҳиббон ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда намозида ўғирлик қилганлар энг қабиҳ ўғриликни қилганлигини баёнладилар. Чунки одатдаги ўғри бошқанинг молини олиб, бу дунёда ундан фойдаланиши мумкин, лекин ўз намозидан ўғирлаган киши эса ўзини ажру савобдаги хаққини ўғирламоқда. «Ё Расулуллоҳ, қандай қилиб ўз намозидан ўғирлайди», – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рукуъ ва саждасини тўлиқ қилмайди», дедилар. У рукуъ ва саждани шошилиб бажарган ҳолда тўлиқ қилмайди.

فوائد الحديث

Намозни ва унинг арконларини тўлиқ, ҳотиржам ва хушуъ билан бажаришнинг аҳамияти.

Рукуъ ва саждани тўлиқламаган кишини ўғри деб сифатлаш, бу ишдан уни узоқлаштириш ва унинг ҳаромлигига бўлган эслатма.

Намозда рукуъ ва саждани тўлиқ бажариш ва иккисида ҳам текис туриш вожибдир.

التصنيفات

Намоз рукнлари, Намознинг сифати, Намоздаги хатолар