إعدادات العرض
Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар, менинг қабримни ҳам ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, (айтган)…
Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар, менинг қабримни ҳам ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, (айтган) салавотларингиз менга етказилур
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар, менинг қабримни ҳам ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, (айтган) салавотларингиз менга етказилур».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල தமிழ் ไทย دری Akan Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy नेपाली or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Azərbaycan Moore Wolof Oromoo Soomaali Українська bm km rn Српски ქართული Македонскиالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда уйларни қабристонлар каби намоз ўқилмайдиган, намоздан холи жой қилиб қўйишдан қайтармоқдалар. (Бу ерда имкон қадар нафл намозларни уйда ўқишга тарғиб қилинган. Зеро, фарз намозларни масжидда, суннат намозларни эса уйда ўқиш суннатдир.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг қабрларини қайта-қайта зиёрат қилишдан ва унинг бошида тўпланишдан қайтардилар, чунки бу нарса ширкка олиб борувчи василадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига Ер юзининг қаерида бўлса ҳам салавот ва салом айтаверишга буюрдилар. Чунки инсон узоқда бўлса ҳам, яқинда бўлса ҳам, айтган салавоти у зотга етиб боради. Шундай экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига қайта-қайта келишга ҳожат йўқ.فوائد الحديث
Уйларнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишдан холи қолишидан қайтарилгани.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини савоб умидада (Аллоҳга қурбат бўлади, деган мақсадда) зиёрат қилиш учун сафар қилиш тақиқланади. Чунки у зот ўзларига салавот айтишга буюриб, айтилган салавотларнинг у зотга етказилиб туришини хабар бердилар. Фақат Масжиди Набавийни (Аллоҳга қурбат бўлади, деган мақсадда) зиёрат қилиш ва унда намоз ўқиш учунгина кўч боғлаб сафар қилинади, холос.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини маълум вақт ёки маълум кўринишда такрор-такрор зиёрат қилиш билан ийдгоҳ қилиб олиш ҳаромдир. Шунингдек, бошқа ҳар қандай қабрни ибодат мақсадида зиёрат қилиш ҳам ҳаромдир.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамма вақт ва ҳар ўринда салавоту салом айтишни машруъ қилиш билан у зотга катта эҳтиром ва марҳамат кўрсатди.
Саҳобалар қабристонда намоз ўқиш ҳаромлигини яхши билардилар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларни намоз ўқилмайдиган қабристонга ўхшатиб қўйишдан қайтардилар.
التصنيفات
Солих амаллар фазли