إعدادات العرض
Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар
Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt සිංහල ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands తెలుగు Kiswahili தமிழ் ไทย دری Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Akan नेपाली Moore Azərbaycan Wolof Oromoo Soomaali Українська bm km rn ქართული mk Српски lnالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда дўзах ҳаром ишларни қилиш ёки фарз амалларни бажармаслик каби нафсга ёқадиган ишлар билан ўралганини баён қилдилар. Бинобарин, ким мазкур ишларда нафс-ҳавосига эргашса, дўзахга киришга ҳақли бўлур. Жаннат эса, буюрилган тоатларда бардавом бўлиш, ҳаром қилинган ишларни тарк этиш ва бунда сабр қилиш каби нафс ёмон кўрадиган нарсалар билан ўралганини баён қилдилар. Ким мазкур ишларда нафси билан курашиб, бардошли бўлса, жаннатга киришга ҳақли бўлади.فوائد الحديث
Шайтоннинг чиркин ва мункар ишларни чиройли қилиб кўрсатиши инсоннинг нафси хоҳлаган нарсаларга эргашиб кетишининг сабабларидан биридир. Шу даражадаки, нафси нимани яхши деб билса, шунга мойил бўлиб кетаверади.
Ҳаром қилинган нафс хоҳишларидан йироқ бўлишга буюрилган, чунки улар дўзахга олиб борадиган йўлдир. Нафс ёқтирмайдиган нарсаларга сабр қилишга буюрилган, чунки улар жаннатга олиб борадиган йўлдир.
Нафс билан курашиш, ибодатда тиришиш ва тоатлар атрофини ўраб олган машаққатлар ва нафсга ёқимсиз нарсаларга сабр қилишнинг фазилати.
التصنيفات
Жаннат ва дўзах сифатлари