Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб баъзи ишлар хақида гаплашди ва: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», –…

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб баъзи ишлар хақида гаплашди ва: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени Аллоҳга тенг қилдингми? «Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди», – дегин», – дедилар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб баъзи ишлар хақида гаплашди ва: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени Аллоҳга тенг қилдингми? «Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди», – дегин», – дедилар.

[Санади ҳасан] [Ибн Можа, Насоий Куброда ва Аҳмад ривоят қилишган]

الشرح

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб ўзига тегишли баъзи ишлар ҳақида гаплашиб: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, «Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзни инкор қилиб Аллоҳ хоҳишига банда хоҳишини тенглаштириш кичик ширк ҳамда мусулмон бундай дейиши мумкин эмас эканини хабар бердилар. Сўнгра ҳақ сўзга йўллаб қўйдилар. У ҳам бўлса, ёлғиз «Маа шаа Аллоҳ», сўзининг ўзи. Хоҳишни ёлғиз Аллоҳга нисбат беради, унга ҳеч ким ва ҳеч қандай хоҳишини уламайди.

فوائد الحديث

«Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди» ва шу каби Аллоҳнинг хоҳишига банданинг хоҳишини тенглаштирадиган сўзлардан қайтарилмоқда. Чунки у кичик ширк.

Мункарни инкор қилиш вожиб.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид ҳудудларини ҳимоя қилдилар ва унга олиб борувчи йўлларни тўсдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда мункарни инкор қилаётган пайтда бошқа мубоҳ нарсага йўллаш яхши.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ердаги: «Маа шаа Аллоҳ» сўзини ўзини айт» деган сўзлари ва бошқа ҳадисда: «Маа шаа Аллоҳ сумма шиъта», яъни, Аллоҳ сўнгра сиз хоҳлагандай бўлибди деган сўзларини жамлайдиган бўлсак, иккинчиси жоиз, биринчиси эса афзал экани маълум бўлади.

«Аллоҳ сўнгра сен хоҳлагандай бўлибди», деб айтиш жоиз, лекин, «Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди» деб айтиш афзал.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди