إعدادات العرض
Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар
Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деётганларини эшитдим: «Мени насронийлар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мактагани каби мақтаманглар. Чунки мен У Зотнинг бандасиман, холос. Шу боис «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் සිංහල မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە Hausa ไทย دری Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Akan नेपाली Moore Azərbaycan Wolof Oromoo Soomaali Українська bm km rn ka mkالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда насронийлар Ийсо ибн Марямни мақташда ҳаддан ошганлари каби мақтовда ва васфлашда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан қайтардилар. Расулуллоҳни Аллоҳ таолога хос бўлган сифатлар ва феъллар билан сифатлаш, у зотга ғайбни билишни нисбатлаш, дуо қилишда у зотни Аллоҳга шерик қилиш кабилар шу жумладандир. Сўнгра Пайғамбаримиз ўзларини Аллоҳнинг бандаларидан бири эканларини баён қилиб, «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», дейишимизга буюрдилар.فوائد الحديث
Улуғлаш ва мақташда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан огоҳлантирилиши. Чунки бу нарса ширкка олиб боради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарса бу умматда содир бўлди. Бир тоифа мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан, бир тоифаси аҳли байтга нисбатан ва яна бир тоифаси авлиёларга нисбатан ғулув кетиб, ширкка тушдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг бандаси бўлиб, рубубият хусусиятларидан бирор нарсанинг ўзларига қилиниши мумкин эмаслигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг бандаси” деб сифатладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло томонидан юборилган расул бўлиб, уни тасдиқлаш ва унга эргашиш вожиблигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг Расули” деб сифатладилар.
التصنيفات
Улуҳият тавҳиди