إعدادات العرض
Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради
Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради».
[Тўғри матн] [Муслим ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tagalog ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Русский Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල ไทย دری Български Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda тоҷикӣ Akan नेपाली Moore Azərbaycan Wolof Oromoo Soomaali Українська bm km rn ქართული mkالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳга ширк келтирмай вафот этадиган бўлса, бошқа гуноҳлари учун азобланса ҳам, охир-оқибат борар жойи жаннат бўлишини ва кимда-ким ширк келтирган ҳолда ўладиган бўлса, дўзахда абадий қолишини хабар бердилар.فوائد الحديث
Тавҳиднинг фазилати. Тавҳид дўзахда абадий қолишдан қутулиш сабабидир.
Жаннат ва дўзахнинг бандага яқинлиги. Банда билан жаннат ва дўзах орасида фақатгина ўлим бор, холос.
Ширкнинг каттаси-ю кичигидан огоҳ бўлиш. Чунки дўзахдан нажот топиш ширкдан четланиш билан бўлади.
Амаллар хотималарига қараб эътибор қилиниши.