إعدادات العرض
Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим
Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим
Ховла Ансорийя разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Одамлар Аллоҳ таолонинг (мусулмонлар фаровонлиги учун тайин қилган) молини ҳақсиз сарф қиладиларки, Қиёмат куни жаҳаннам уларники бўлади», – деганларини эшитдим.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල Hausa ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Oromoo Wolof Soomaali Malagasy Български Українська Azərbaycan ქართული Lingala bm тоҷикӣ Македонскиالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда мусулмонларнинг молларини ботил билан ишлатадиган, ҳақлари бўлмаган молдан оладиган инсонлар ҳақида хабар бермоқдалар. Юқорида зикр қилинган ҳукм ҳаром йўл орқали мол дунё тўплаш ва уни нотўғри йўлларга сарф қилишни ҳам ўз ичига олади. Етимларнинг молини ноҳақ йўл ила емоқ, вақф ва омонатга қўйилган нарсаларни инкор қилмоқ ҳамда уларни ноўғри йўл билан олмоқ ҳам шулар жумласидандир. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг Қиёматдаги жазоси дўзах эканини хабар бердилар.فوائد الحديث
Инсонларнинг моллари Аллоҳнинг молидир. Аллоҳ баъзи инсонларни шариат кўрсатган йўлга ишлатишлари ва ботил йўлга сарфламасликлари учун уларни шу молга ўринбосар қилиб қўйди. Бу барча волийларни ёки бошқа шу каби мансаб эгаларини ўз ичига олади.
Умумий молга шариат жуда қаттиқ эътибор берган. Ким шу молга бошчилик қилса, Қиёмат куни сарфлаган ва олиб қолган барча молларига ҳисоб-китоб қилинади.
Бу таҳдид остига ўзи ёки бошқанинг молини шарият кўрсатмаган тарзда ишлатган барча инсон киради.