?Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар

?Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар.

[Hasan/Sound.] [Abu Dawood]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким ўзини кофир, фосиқ ёки солиҳлардан бўлган қавмга ўхшатса, ўшалардан эканини хабар бердилар. Бир қавмга ўзини ўхшатиш – шуларга хос ақида, ибодат ёки одатни қилиш билан бўлади. Чунки зоҳирида уларга ўзини ўхшатиш ботинда ҳам ўзини ўхшатишга олиб боради. Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки ўзини бир қавмга ўхшатиш шуларга бўлган ҳурмати, муҳаббати, улуғлаши ва уларга бўлган ишончидан келиб чиққандир. Бу нарса эса, бандани уларга ибодатда ва ички оламида ҳам ўхшашликка ундайди. Аллоҳ бизни бу нарсадан сақласин.

فوائد الحديث

Кофир ва фосиқларга ўзини ўхшатишдан огоҳлантириш.

Солиҳларга ўзини ўхшатишга ва уларга иқтидо қилишга ундаш.

Зоҳирида ўзини ўхшатиш ботинда ҳам ўзини ўхшатишга олиб боради.

Инсон, қанчалик даржада ва ўзини ўхшатган нарсасининг турига қараб гуноҳкор бўлади.

Кофирларга динлари ва ўзларига хос одатларида ўхшашликдан қайтарилган. Лекин саноат ва шу каби бошқа нарсаларни ўрганиш бу таъқиқ остига кирмайди.