إعدادات العرض
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни)…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни) ўзимиздан устун қўйиш
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаоллигимизда ҳам, ёқтирмаганимизда ҳам, қийинчиликда ҳам, кенгчиликда ҳам қулоқ солиш, итоат қилиш, (раҳбарларни) ўзимиздан устун қўйиш, иш (раҳбарлик) хусусида эгалари билан тортишмасликка, қаерда бўлмайлик, Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан кўрқмасдан, ҳақни айтишга байъат бердик»,– дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands සිංහල Hausa دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली or ಕನ್ನಡ Română Soomaali Српски Wolof Українська Moore Azərbaycan ქართული Magyar Македонски Bambara Български Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Italiano አማርኛالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бошлиқ ва ҳокимларга енгилу оғир пайтда, бой-у камбағаллик ҳолатида, нафсига ёқса ҳам ёқмаса ҳам ҳаттоки бошқарувчилар омманинг молини еб, мансаби ёки бошқа нарсани халқдан устун кўрса ҳам итоат қилишга аҳду паймон олдилар. Маъруф ишларда қулоқ осиб итоат қилишлари, уларга қарши чиқмасликлари керак. Чунки, зулмларидан ҳосил бўлган фасод уларга қарши чиқиб урушишдаги фасоддан озроқдир. Шунингдек маломатчининг маломатидан қўрқмай қаерда бўлсалар ҳам холис Аллоҳ учун хақни айтишга аҳду паймон олдилар.فوائد الحديث
Мусулмонларнинг фирқаларга бўлинмасдан бирлашиши, ҳукмдорларга итоат қилишнинг самарасидир.
Аллоҳга маъсият бўлмаган енгил-у оғир, бой-у камбағаллик ҳолатида ва бошқалардан ўзларини устун қўйганларида ҳам ҳокимларга қулоқ солиб итоат қилишнинг вожиблиги.
Маломатчининг маломатидан қўрқмай қаерда бўлсак ҳам ҳақ сўзни айтишимиз лозим.