إعدادات العرض
Ҳожатга борсангиз, бавлда ҳам, қазои ҳожатда ҳам қиблага юзланманглар, унга орқа ҳам ўгирманглар. Шарққа ёки ғарбга қараб ўтиринглар
Ҳожатга борсангиз, бавлда ҳам, қазои ҳожатда ҳам қиблага юзланманглар, унга орқа ҳам ўгирманглар. Шарққа ёки ғарбга қараб ўтиринглар
Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳожатга борсангиз, бавлда ҳам, қазои ҳожатда ҳам қиблага юзланманглар, унга орқа ҳам ўгирманглар. Шарққа ёки ғарбга қараб ўтиринглар», дедилар. Абу Айюб айтадилар: «Шомга келсак, ҳожатхоналар қибла томонга қаратиб қурилган экан. Шунинг учун биз ундан (қибладан) бурилиб ўтирар ва Аллоҳдан мағфират сўрардик».
[Саҳиҳ] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी සිංහල ئۇيغۇرچە Hausa Português Kurdî Kiswahili دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली മലയാളം Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Українська Čeština Magyar Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пешоб ёки қазои ҳожат ўтамоқчи бўлган инсонни қибла томонга қараб ёки унга тескари ўтириб ҳожат ўташдан қайтардилар. Агарда қибласи Мадина аҳлининг қибласидай бўлса шарққа ёки ғарбга қараб бавл қилишга буюрдилар. Сўнгра Абу Айюб разияллоҳу анҳу шомга келганларида унинг ҳожат ўташ учун қурилган ўтирғичлари қибла томонга қараб қурилган ҳолда кўрганларини кўрдилар. Улар қибла томондан бурилиб ҳожат ўтар эдилар, лекин шунга қарамай Аллоҳга истиғфор айтар эдилар.فوائد الحديث
Бунинг ҳикмати Каабаи мушаррафани улуғлаш ва эзозлашдир.
Ҳожатхонадан чиққач истиғфор айтиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиройли таълим бериш услублари. Чунки У зот ман қилинган нарсани зикр қилгач жоиз бўлган нарсани ҳам зикр қилдилар.
