Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради

Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматимдан бош тортганлардан ташқари барчаси жаннатга киради», – дедилар. Шунда: «Йо Расулуллоҳ, ким бош тортади?», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, бас (жаннатдан) бош тортибди», – дедилар.

[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]

الشرح

Бу ҳадиси шарифда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам умматларининг барчаси жаннатга кириши ва фақатгина бош тортганлар бундан мустасно эканини хабар бердилар. Шунда саҳобалар: «Йо Расулуллоҳ, ким ҳам бош тортарди», – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобан: «Ким пайғамбарга итоат қилган ва эргашган бўлса, жаннатга киради. Ким осийлик қилса, шариатга бўйинсунмаса, ёмон амаллари ила (жаннатга) киришдан бош тортибди», – дедилар.

فوائد الحديث

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш демакдир. У кишига осийлик қилиш эса Аллоҳга осийликдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат жаннатга, у кишига осийлик эса, дўзахга олиб киради.

Бу умматнинг итоаткорларига хушхабар, уларнинг барчаси жаннатга киради. Фақатгина Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилганлар бундан мустаснодирлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига шафқатлари ва улар ҳидоят топишини хоҳлашлари.

التصنيفات

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам